2025-01-13

«СУРХОН ОРГИНАЛ ГРОУП» МОВАРО савдо офиси

“SURXON ORIGINAL GROUP” 2021 йилда ўз фаолиятини бошлаган ва шу йилдан бошлаб МОВАРО савдо офиси сифатида қурилиш, савдо ва маиший хизматлар ҳамда кўнгилочар марказларни сотиш билан шуғуллана бошлаган. Компания ўзининг риелторлик хизматлари билан жуда тез ривожланиб, маҳаллий бозорда ўз ўрнини эгаллаган.

Компаниянинг асосий фаолияти қурилиш ва риелторлик хизматларини таклиф этишдан иборат. МОВАРО савдо офиси орқали у ижарага олиш, сотиш ва қурилиш соҳасида хизматларнинг барча турларини тақдим этади. Бу савдо маркази нафақат турли хил уй-жойлар, балки савдо ва маиший хизматлар ҳамда кўнгилочар марказлар билан боғлиқ муаммоларни ҳам ҳал қилишга хизмат қилади.